Бот эмаслигингизни исботламанг! Бефойда...
Ботлардан ҳимояланиш усулларининг янги тадқиқоти парадоксал хулосаларга олиб келди.
Бирор бир тизим имкониятларидан фойдаланиш учун фойдаланувчилар ўзларининг бот эмаслигини исботлашга бўлган турли уринишлари бефойда эканлиги аниқланди.
Тизимга кириш учун ҳар гал турли суратларни жамлаш ёки тасвирда кўрсатилган бетартиб ҳарфларни бирма-бир ёзиб чиқиш ботлардан ҳимояланиш ўрнига аксинча, бир қатор муаммоларни келтириб чиқарар экан.
100 дан ортиқ машҳур веб-сайтларда ўрнатилган хавфсизлик тизимини синовдан ўтказган тадқиқотчиларнинг айтишларича, бундай хавфсизлик тестларини ечишда ботлар одамларга қараганда яхшироқ ва сезиларли даражада тезроқ ишлар экан.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter