АйТи таълимдаги имкониятлар мавзусида ўқитувчиларга тақдимот бўлиб ўтди

1 октабр – Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган байрам тадбирлари доирасида Республика умумтаълим мактабларининг 200 нафарга яқин ўқитувчилари Рақамли технологиялар вазирлигига ташриф буюришди.
Ташриф давомида АйТи соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда Рақамли таълим йўналишидаги имкониятлар билан танишишди. Шунингдек, Рақамли таълимни ривожлантириш маркази масъуллари томонидан АйТи таълим лойиҳалари бўйича тақдимот қилинди.
Тадбир давомида ўқитувчиларга вазирликнинг фаолияти, рақамли технологияларнинг таълим жараёнидаги аҳамияти, шунингдек, замонавий таълим воситалари ва платформалари ҳақида тақдимотлар ўтказилди. Вазирлик мутахассислари томонидан тақдим этилган маърузаларда ўқитувчиларга инновацион услублар, электрон таълим ресурслари ва уларни амалиётда қандай қилиб қўллаш мумкинлиги ҳақида батафсил маълумот берилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter