Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Арзон, аммо яхши смартфон харид қилиш учун 5 тавсия

Арзон, аммо яхши смартфон харид қилиш учун 5 тавсия

Фото: РБК Life

Смартфонингиз эскириб, янгисини мўлжаллаб юрибсиз, бироқ пул масаласи сал чатоқ... Аслида арзон смартфонлар ҳам, айниқса, янги чиқаётганлари, функционаллик бобида унча-мунча айфондан қолишмайди. Хўш, ҳам пулни тежаб, ҳам яхши смартфонли бўлиш учун нималарга эътибор бериш керак? DimaViper Live ютуб-канали муаллифи ана шуларга тўхталиб ўтди.

Ҳозир смартфонлар имкониятлари ва кўрсаткичлари билан компютерларга яқинлашган. Шунинг учун унинг хусусиятларидан қайси бирлари муҳимроқлигини тушуниб олиш осонмас. Ҳаётда эса смартфонлардаги айрим функциялар бизга деярли керак бўлмайди. Қуйида қайси функциялардан воз кечиш ҳисобига смартфонларни арзонга харид қилишга ҳақида гап боради. 

5G қўллаб-қувватланиши. Бешинчи авлод тармоғи 4Gга нисбатан анча тезроқ интернет дегани. Аммо аслида кўпчилигимиз учун 4G тезликдаги интернет бемалол етади. Қолаверса, 5G-сигнални ҳамма ерда ҳам тута олмайсиз.

Экран янгиланиш частотаси: 144 Гц, 120 Гц, 90 Гц. Мана шу рақамлар қанча катта бўлса, смартфонингиз экрани шунча тиниқ кўрсатади. Юқори частотали янгиланишлар асосан телефонда ўйин ўйновчиларга керак. Қолаверса, юқори частотали янгиланиш (144 Гц, 120 Гц) аккумулятор қувватини ҳам кўпроқ сарфлайди, шунинг учун кўп смартфонларда частотани пасайтирувчи (тежаш учун) ва кўпайтирувчи (ўйинлар, видеолар) учун функция ишлайди. Албатта, 120 герцли дисплейда ишлаш ёқимли, шунга қарамасдан, 60 Гц ҳам смартфонда интернет, ижтимоий тармоқларга кириш учун етарли.

Симсиз қувватлаш. Кўпчилик барибир симли қувватлагичларни кўпроқ ишлатяпти. Симсиз қувватлагични қўшимча пул сарфлаб сотиб олиш керак бўлади, қолаверса, симлиси каби тез қувватлай олмайди.

Корпус материали. Кўпчилигимиз смартфонни ғилофга солиб ишлатамиз, шу боис корпус нимадан тайёрлангани ва ҳатто ранги ҳам баъзида аҳамиятсиз бўлиб қолади.

Жуда катта хотира. Масалан, 12/512 Гб ((оператив/доимий). Бироқ кўпчилигимиз учун 8/128 Гб етиб ортади.

DimaViper Live юқорида нималар ҳисобига пулни тежашга тўхталди, ўз навбатида қайси функциялар учун пулни аямаслик кераклигини ҳам санаб ўтди. Булар: аккумуляторнинг сиғими, процессор (яъни тез ишлаши, процессор қанча кучли бўлса шунча узоқ вақт хизмат қилиб беради) камералар, ишлаб чиқарувчи/софт (таниқли компанияларнинг смартфонларини сотиб олиш керак: Samsung, Xiaomi, Huawei, Honor, Oppo, Vivo кабилар; арзон смартфонлар мавзуси бўлгани учун Appleни киритмадик — таҳр).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг