Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ақлли техникалар шахсий суҳбатларни реклама берувчиларга жўнатади

Ақлли техникалар шахсий суҳбатларни реклама берувчиларга жўнатади

Фото: 3dnews

Cox Media Group (CMG) маркетинг компаниясининг веб-сайтида хавотирли хабар жойлаштирилди: “Бу ҳақиқат. Қурилмаларингиз сизни тинглаяпти". Ушбу эълон билан одамларнинг телефонлари, телевизорлари ва бошқа шахсий электроникаларида тўпланган шахсий суҳбатларига кириш ҳуқуқига эга эканлигини таъкидлаб, ваҳима қўзғатди. Маркетинг компаниясининг таъкидлашича, у ўз мижозларига рекламаларни йўналтириш учун ушбу шахсий суҳбатлардан фойдаланади.

Микрофонли электроника ишлаб чиқарувчилари баъзан овозли маълумотларни учинчи шахсларга (реклама берувчиларга) сотишни тан олишади. Смартфонлар, смарт телевизорлар ва бошқа қурилмаларда тегишли суҳбатларни аниқлаш учун сунъий интеллектдан фойдаланадиган Active Listening технологияси мавжуд. Айтишларича, у қачон ва нимани созлашни билади.

Масалан, сиз ўз уйингизда ўтириб, турмуш ўртоғингизга "Қиш қаттиқ келадиганга ўхшайди, янги этик олишим керак" дедингиз, бу ақлли қурилмалар орқали реклама берувчиларга етказилади ва сиз интернетда этик рекламаларига бот-бот дуч келаверасиз. 

Кузатув жараёни қуйидагича тасвирланган: Смартфонлар, ақлли телевизорлар ва бошқа қурилмалар орқали тегишли суҳбатларни аниқлаш учун сунъий интеллект ёрдамида фаол тинглаш бошланади. Унда сунъий интеллект ёрдамида маълумотларни таҳлил қилиш ва платформалар бўйлаб рекламаларни йўналтириш учун фойдаланиладиган шифрланган доимий аудитория рўйхатини яратилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг