Ақлли линзалар сизни бир қарашда тушунади
Хитойлик олимлар одамларнинг нигоҳини кузата оладиган ақлли контакт линзалар ишлаб чиқарди.
Импоссибле 4 филмидаги технологияни эслатувчи ушбу ишланма келажакда ВР гаджетлари ва тиббий ускуналарда ҳам қўлланилиши мумкин.
Биомослашувчан гаджетлар қўшимча қувват талаб қилмайди ва уларни ишлаб чиқаришда кремний чиплари ишлатилмайди.
Бундай линзалар кўзларнинг ҳаракати ҳақидаги маълумотларни радио частотали импульсларга ҳам айлантира олади.
Кўзлар ҳаракатланаётганда махсус маркерлар чиқарилган сигнал частотасидаги ўзгаришларни қайд этади. Уларнинг ёрдами билан тизим реал вақт режимида маълумотларни таҳлил қилади.
Технология кўриш йўналишини 0,5 даражадан кам бурчак остида аниқлайди.
Тажриба муаллифлари ушбу линзалар ёрдамида аллақачон бир қарашда компьютерни ҳам бошқаришга эриша олишди.
Таъкидланишича, бундай линзалар кўзларимиз саломатлигига зарар етказмасдан, гаджетлардан 12 соатгача бемалол фойдалана олишимиз учун айни муддаодир.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter