Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ақлли гитарада 300 та мусиқани ёзиб олиш мумкин

Ақлли гитарада 300 та мусиқани ёзиб олиш мумкин

Фото: "24gadget.ru"

"Mogabi" ақлли гитараси махсус динамик ва ички хотирага эга. Унга қулоқчинларни улаш мумкин, "Bluetooth"ни қўллаб-қувватлайди. Вазни 2,7 килограмм. Йиғилиш хусусияти билан ҳам соха эгаларига қулайлик туғдиради.

Ушбу гитарада ижро этилган куйни ёзиб олиш мумкин. 32 ГБ миқдоридаги хотира 300 та мусиқани сақлашга етади. Смартфондаги илова орқали овозларни таҳрирлаш имконига эгасиз.

USB модули фонограммадан фойдаланишга шароит туғдиради. Гитаранинг қувватлантирилган батареяси 6 соат ишлашга етади.

Гитаралар шу йил июндан инвесторларга етказиб берилади. Нархи 600 доллар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг