Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Amazon 18 000 нафар ходимини ишдан бўшатгач, ўз фаолиятини вақтинчалик тўхтатди

Amazon 18 000 нафар ходимини ишдан бўшатгач, ўз фаолиятини вақтинчалик тўхтатди

Фото: Yandex.com

Amazon Web Services компанияси ўз ходимларидан жабрланган ҳамкасбларига ҳамдардлик билдириш учун ижтимоий тармоқлардаги постларни тўхтатишни сўради.  

Ҳар қандай истиснолар вице-президент даражасидаги раҳбарлар томонидан тасдиқланиши мумкин.

Шу кунларда бутун дунё бўйлаб Amazon чакана сотувчилари ҳамда муҳандисларга хизмат янгиланишлари ва маҳсулот релизларини ижтимоий тармоқларга жойлаштириш тақиқланди.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда Amazon «Ер юзидаги энг яхши иш берувчи» бўлишга ваъда берган эди. 

Аввалроқ, Amazon HR бошлиғи Бет Галетти компания ходимларига ишдан бўшатилганлар ҳамкасбларига ғамхўрлик кўрсатишни эслатган эди.

Бундан бироз аввал собиқ ходимлар ишдан бўшатиш тўғрисида ўз менежерлари ёки кадрлар бўлими вакиллари билан шахсий учрашувларда эмас, балки фақат электрон почта орқали хабардор қилинганликларини айтиб, даъво қилишган эди. Баъзиларда ҳаттоки мактубни олганларидан кўп ўтмай, офис нишонлари ва иш асбобларидан фойдаланиш имконияти ҳам ўчириб қўйилган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг