Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Алиса 5 ёшга тўлди

Алиса 5 ёшга тўлди

Фото: Threecaptcha.top

Маълумки, турли компаниялар ўз овозли ёрдамчиларига эга: Apple (Siri), Google (Google Assistant), Amazon (Alexa). Бугун улардан бири "Яндекс.Алиса" лойиҳаси ишга тушганига 5 йил бўлди.

Мазкур нейротармоқ сунъий интеллект имкониятларини ўзида мужассамлаштирган. Унинг қобилиятлари бисёр: рус тилида равон гапиради, саволларга тезкор жавоб қайтаради, болаларга эртак айтиб беради, такси чақиради, интернет дўконлардан нарса харид қилади, ўйин ўйнашда шерик бўлади, керакли мусиқа ва маълумотларни топиб беради, ақлли уйни бошқаради ва ҳоказо.

Алиса йилдан йилга такомиллашиб бормоқда. У "Яндекс.Станция", "Яндекс.ТВ", "Яндекс.Авто" платформалари негизида ҳам ишлай олади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг