Alibaba асосчиси Жек Манинг 10 та муваффақият қоидаси

Миллиардер Жек Ма - уни хитойлик Марк Цукерберг деб ҳам аташади - ажойиб шахс. У нолдан кўтарилди, қаерда бўлмасин муваффақиятсизликка учради ва охир-оқибат дунёдаги энг йирик компаниялардан бирини яратиб, 7 миллиард долларлик бойлик топди.
- Таслим бўлмаслик ҳақида Жек Ма шундай дейди: менинг ҳаётим муваффақият эмас, балки муваффақиятсизлик тарихи. Ўзининг ажойиб қатъияти туфайли бойликка эришган ва ўзини ўзи яратган. Жек Ма узоқ вақт маҳаллий университетлардан бирида ойига 12 доллар маош оладиган оддий инглиз тили ўқитувчиси бўлиб ишлайди. Aммо 90 йилларда Хитойда ислоҳотлар бошланди ва у ўзининг таржимонлик агентлигини очади. Кейин AҚШга жўнади, у ерда биринчи мартта Интернет мавжудлиги ҳақида эшитди, кейин ватанига қайтиб, Yellow Pages’нинг аналоги бўлган China Pages компаниясига асос солди. Бироқ, биринчи Хитой Интернет компанияси фойдасиз бўлиб чиқди ва тез орада ёпилди. Жек давлат хизматига бориши керак эди, у ерда тўрт йил давомида котиб бўлиб ишлади. Ҳамма нарсага қарамай, у таслим бўлмади ва кейинчалик 1999 йилда Alibaba компаниясига асос солди. Бугунги кунда унинг бойлиги 7 миллиард долларга баҳоланмоқда.
- Қатъиятли бўлинг, ўйлаб кўринг: Гарвард уни ўн марта рад этди! Қабул қилинмагани эмас, балки у ерга ўн марта ҳужжат топширгани ажабланарли. Уни университетга ҳам, ишга ҳам олиб кетишмаган. Фаолиятининг бошида Ма узоқ вақт давомида ҳеч қаерда иш топа олмади. У ҳатто полицияга ишга киришга ҳаракат қилди, лекин унга рад жавобини беришди: «Сиз бизга тўғри келмайсиз!». У (24 кишилик гуруҳ ичида) KFC ошхонасида ишга қабул қилинмаган ягона инсон эди. Бироқ, Ма «тундан кейин албатта тонг отишини» - қачондир омад унга табассум қилишини ва унинг ўзи одамларни ишга олишини билар эди.
- Оптимист бўлинг: «Aгар баъзан йиғлашга ўзингизга рухсат берсангиз, ҳаммаси жойида», дейди Ма. «Aммо агар мунтазам равишда тушкунликка тушсангиз ва ҳаётдан тез-тез шикоят қилсангиз, у алкоголизмга ўхшайди - қанча кўп ичсангиз, уни тўхтатиш шунчалик қийин бўлади. Муваффақиятга эришган одамлар нолимайдилар. Дунё нима дейишингга аҳамият бермайди, муҳими нима қилаётганингдир». Ма ҳазилкаш, енгил ва ижобий шахс сифатида танилган. У ўз компаниясининг ўн йиллигини шундай нишонлашга қарор қилди: парик, чарм куртка кийди, бурунига ҳалқа тақиб, 16 000 нафар ходимларига Элтон Жоннинг қўшиғини куйлади: «Can you feel the love tonight?»
- Ўзингизга намунали шахс танланг. Жекнинг энг севимли фильм қаҳрамони Форрест Гамп, у нима бўлишидан қатъи назар, кундан-кунга югураверди. У ўз иборасини тез-тез такрорлайди: Бугун қаттиқ ва оғриқли, эртага бундан ҳам баттар бўлади, лекин ундан кейинги кун яхши бўлади. Гампдан ташқари унинг яна бир мафкуравий илҳомлантирувчиси бор - унинг рафиқаси Чжан Инг. Тадбиркорнинг сўзларига кўра, уни миллиардерга айлантирган. Улар Ханчжоу педагогика институтида учрашишди. Жанг ҳар доим эрини қўллаб-қувватлаган ва унинг ҳар бир бизнес лойиҳасида иштирок этган.
- Ҳаётдан завқланинг. «Пул ҳақида ўйламанг; пул ишлашни ўйламанг, – дейди Ма. – Мен доимо ўзимга эслатиб тураман, ишлаш учун эмас, балки ҳаётдан завқланиш учун туғилганмиз. Биз бошқаларнинг ҳаётини яхшилаш учун шу ердамиз. Жекнинг ўзи фақат битта ишга боғланиб, қандай яшаш мумкинлигини тушунмайди. Бизнесдан ташқари, у кунг-фу билан жиддий шуғулланади ва актёр Жет Ли билан дўстлашади. Шунингдек, у хайрия ишлари билан шуғулланади ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилади.
- Сахий бўлинг. Alibaba’нинг биринчи ўн етти нафар ходими, асосан Манинг шогирдлари бўлиб, улар даъво қилмаган бўлсалар ҳам, компания акцияларини олишган. Конфуций фалсафасининг издоши Жек, пул билан хайрлашишдан қўрқмайдиганларга даромад осонлик билан келади, деб ҳисоблайди.
- Хатоларни тан олинг «Мен 2001 йилда хато қилганман», деб тан олади тадбиркор. «Мен компанияни асос солган ходимларимга уларнинг мартаба чегараси менежер даражаси эканлигини тушунтирдим». Вице-президент ва юқори лавозимли раҳбарларни ишга олиш учун ташқаридан мутахассисларни топиш керак деб ўйлади. Йиллар ўтиб, компанияда бу ёлланган мутахассисларнинг ҳеч бири энди ишламаяпти, лекин у шубҳа қилганлар вице-президент ва ундан юқорироқ вазифаларни мукаммал бажаришади.
- Умумий мақсад сари интилинг: «Ҳаммани бир хил фикрлашга мажбур қила олмайсиз, лекин ҳаммани битта умумий мақсадга ишонтира оласиз», –дейди Ма. – Ходимларингизни ҳам худди сиздек фикрлашга ундаманг, бу имконсиз. Сиз учун ишлайдиган одамларнинг учдан бир қисми сизга ишонмайди. Уларнинг шахс учун ишлашига йўл қўйманг. Бунинг ўрнига уларни битта умумий мақсад атрофида бирлаштиринг». Ҳамкасбларингиз сиз учун ишлашлари шарт эмас, уларга умумий мақсад сари ҳаракат қилишларига имкон беринг.
- Ҳар куни ўрганинг Жек Ма ҳар куни янги нарсаларни ўрганиш кераклигига амин, акс ҳолда сиз беҳуда яшагансиз. Маълумоти бўйича ўқитувчи, умри давомида ўқитувчи бўлиб қолди. Бир вақтлар Хитойнинг йигирмата энг яхши ўқитувчиларидан бири эди. Ходимлар у ҳақида у хўжайин эмас, балки ҳақиқий ўқитувчи эканлигини айтишади. У ходимларни синчковлик билан ўрганади, уларнинг имкониятларини очишга ҳаракат қилади ва кейин уларни янада ривожланишга ундайди.
- Фойда келтиринг. Ма бош директор лавозимидан кетганидан сўнг, у Alibaba глобал стратегиясида иштирок этди. Келгуси уч йил ичида компания молия сектори билан шуғулланади – Alibaba аллақачон ўзининг Alipay тўлов тизимига эга ва тез орада Хитойда биринчи хусусий банклардан бирини очади. Кейинчалик Ма булутли технология ва big data билан шуғулланмоқчи. Ма интернет ёрдамида нафақат ватандошлари учун янги иш ўринлари яратмоқчи, балки Хитойнинг ўзини янада очиқ ва шаффоф мамлакатга айлантирмоқчи.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter