Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

"Ал-Хоразмий ворислари” лойиҳаси учун менторликка қабул очилди

Рақамли таълимни ривожлантириш маркази Хоразм вилоятидаги "Ал-Хоразмий ворислари лойиҳаси" нинг 13 та ҳудудда олиб борилаётган машғулотлари учун сунъий интеллект, маълумотлар таҳлили, киберхавфсизлик, ўйин яратиш йўналишлари бўйича менторларни изламоқда.

Менторликка талаблар:

Game Development - ўйинни ишлаб чиқиш бўйича чуқур билим, шу жумладан Unity, Unreal Engineда ишлаш тажрибаси. C#, C++, Python ва алгоритмларни ишлаб чиқиш тажрибаси;

Artificial Intelligence & Machine Learning - сунъий интеллект ва машинавий ўрганиш бўйича чуқур билим, шу жумладан TensorFlow, PyTorch, Scikit-learn va OpenCV билан ишлаш тажрибаси. Python, R ва алгоритмларни ишлаб чиқиш, нейрон тармоқлар, табиий тилни қайта ишлаш (NLP), компьютер кўриш (Computer Vision) ва маълумотлар таҳлили бўйича амалий тажриба;

Data Analytics – маълумотларни таҳлил қилиш бўйича чуқур билим, шу жумладан SQL, Pandas, NumPy, Power BI ва Tableau билан ишлаш тажрибаси. Python, R ва статистик таҳлил, маълумотларни визуализация қилиш, бизнес таҳлили, машинавий ўрганиш асослари ҳамда катта ҳажмдаги маълумотларни қайта ишлаш бўйича амалий тажриба;

Cyber Security – киберхавфсизлик бўйича чуқур билим, шу жумладан тармоқ хавфсизлиги, хавфсиз код ёзиш, penetration testing ва ethical hacking бўйича тажриба. Kali Linux, Metasploit, Wireshark, Burp Suite каби воситалар билан ишлаш, хавфсизлик аудитлари, заифликларни таҳлил қилиш, тармоқ ва wеб-иловаларнинг ҳимоясини таъминлаш, шунингдек, шифрлаш ва аутентификация тизимлари билан ишлаш бўйича амалий тажриба;

Керакли малака ва кўникмалар:

➡️Ўқувчилар ва ҳамкасблар билан мулоқотга киришувчанлик;

➡️Талабалар ўртасида юзага келиши мумкин бўлган муаммолар ва келишмовчиликларни ҳал қилишда ёрдам бериш қобилияти;

➡️Юқори даражадаги профессионаллик ва масъулиятга эга бўлиши керак;

➡️Таҳлилий кўникмалар.

Иш ҳақи суҳбат асосида белгиланади.

Ариза қолдириш учун ҳавола: https://forms.gle/iiCDpGRfYvpkScLs6

Менторликка ишга таклиф этилаётган туманлар рўйхати бу ерда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг