Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

AКТ вазири «Space Technology Conference STC-2022»да иштирок этди (Фото)

AКТ вазири «Space Technology Conference STC-2022»да иштирок этди (Фото)

Фото: АКТ вазирлиги матбуот хизмати

Aйни кунларда Тошкентда «Space Technology Conference STC-2022» халқаро конференцияси бўлиб ўтмоқда. Унда бир нечта хорижий давлатлар вакиллари ҳам иштирок этмоқда.

Бугун, 10 май куни Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов ушбу конференциянинг очилиш маросимида қатнашиб, нутқ сўзлади.

AКТ вазири дастлаб сўнгги йилларда Ўзбекистонда ахборот технологиялари соҳасига катта эътибор қаратилаётгани, Ўзбекистон Президенти томонидан ушбу йўналишда устувор вазифалар белгилаб берилганини таъкидлаб ўтди.

«Давлатимиз раҳбари томонидан ахборот коммуникация ва технологиялари соҳасини ривожлантириш бўйича жуда катта вазифалар олдимизга қўйилди ва жуда катта ишлар бошланди. Охирги ўтган ойлар ичида ҳам Ўзбекистон ўзига яраша дунёнинг кўпгина ахборот технологиялари мутахассиси ва компанияларини жалб этадиган марказга айланиб бормоқда.

Президентимиз Ўзбекистонни минтақавий ахборот технологиялари хабига айлантириш бўйича катта вазифаларни белгилаб берди ва ушбу вазифани амалга оширишдаги энг катта қадамлардан биттаси ҳам мана шу конференция бўлса керак. Чунки ушбу конференцияда дунёнинг жуда кўплаб экспертлари ва мутахассислари иштирок этмоқда. Рақамлаштириш билан космик тадқиқотларни биргаликда олиб борамиз», – деди AКТ вазири конференция доирасида сўзлаган нутқида.

Вазирнинг қўшимча қилишича, йўлдош алоқаси ҳудудларда аҳолини замонавий телекоммуникация хизматлари билан таъминлаш имконини беради.

«Олис, тоғли, чўл, дашт ҳудудлардаги аҳолининг сифатли ва ишончли телекоммуникация хизматларига бўлган эҳтиёжларини мақбул нархларда қондириш пировард мақсад қилганмиз. Шу билан бирга, космик технологиялар маълумотлар интеграцияси орқали биз имкон борича мамлакатимизнинг барча соҳаларини иқтисодий тармоқларини рақамлаштиришда олдимизга қўйилган вазифаларга тезроқ етишишга имконимиз бўлади.

Инсон омилини камайтириш, ҳақиқий ҳолатни космик технологиялар орқали тез ва осон ўрганиш мамлакатни рақамлаштириш бўйича қўйилган вазифаларни тўлақонли амалга оширишга имконият очиб беради», – дея таъкидлаб ўтди AКТ вазири Ш. Шерматов. Хақарао конференция доирасида бир қатор халқаро компаниялар вакиллари билан ҳам учрашувлар бўлиб ўтди. Бу ҳақда тўлиқроқ маълумотлар тақдим этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг