Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

2023 йилнинг энг яхши смартфонлари — Lenta.ru талқини

2023 йилнинг энг яхши смартфонлари — Lenta.ru талқини

Фото: Regnum

Lenta.ru журналистлари 2023 йилнинг энг яхши смартфонларини аниқлашди. Қурилмалар рўйхати нашр сайтида келтирилган.

Муаллифлар қурилмаларни бир нечта нарх тоифаларига ажратишди.

10 минг рублгача бўлган арзон смартфонлар орасида энг яхшилар сифатида Xiaomi Redmi 12C, Realme C51 ва Tecno Spark 10C эътироф этилди. Ferra.ru бош муҳаррири Евгений Харитоновнинг айтишича, бу девайсларнинг барчаси деярли бир хил хусусиятларга эга, бироқ ўзига хосликлари ҳам бор. Масалан, Redmi 12C смартфони — 50 мегапикселли камераси, Realme C51 — кучли процессори, Tecno Spark 10C — тезкор қувватлагичи билан ажралиб туради.

Энг яхши смартфонлари (Lenta.ru талқини):

  • 10 минг рублгача ($110 атрофида) — Xiaomi Redmi 12C, Realme C51, Tecno Spark 10C
  • 20 минг рублгача ($215 атрофида)— Infinix Note 30, Xiaomi Redmi Note 12S
  • 30 минг рублгача ($325 атрофида)— Samsung Galaxy A34
  • 40 минг рублгача ($435 атрофида)— Samsung Galaxy A54
  • 50 минг рублгача ($540 атрофида)— OnePlus Nord 3
  • 60 минг рублгача ($650 атрофида)— Huawei P60
  • 70 минг рублгача ($760 атрофида)— Pixel 7 Pro
  • 80 минг рублгача ($870 атрофида)— Samsung Galaxy Z Flip5.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг