Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

2022 йил сарҳисоби – октябрь

2022 йил сарҳисоби – октябрь

-   Тошкентда “Euroasia Data Center and Cloud Forum” тадбири ўтказилди;

-   Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Халқаро пресс-клубнинг “Ахборот технологиялари – тараққиёт пойдевори” мавзусидаги дастурида иштирок этди.

-   “O'zbektelecom” АК коррупцияга қарши кураш менежмент тизимининг халқаро стандартга мувофиқлик сертификатини қўлга киритди;

-   Илк бора Ўзбекистонда ўтказилаётган “VEON” директорлар кузатув кенгашининг йиғилиши доирасида АКТ вазири билан учрашув ўтказилди;

-   Татаристон Президенти делегацияси IT Parkка ташриф буюрди;

-   Самарқанд шаҳрида “ICТWEEК Uzbekistan – 2022” ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги бўлиб ўтди.

-   “ICТWEEК Uzbekistan – 2022” ҳафталиги доирасида ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳаси мутахассислари учун “JOB FAIR” бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди;

-   АКТ ҳафталиги давомида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида миллий ва халқаро ишланмалар ва ютуқларни намойиш этишга қаратилган “ICТEХPО” кўргазмаси бўлиб ўтди;

-   Самарқандда Моbiuz`нинг замонавий Хизмат кўрсатиш маркази очилди;

-   IT Park резиденти – “Revotech” ва АҚШнинг Effika Corp компанияси ўртасида 20 миллион долларлик меморандум имзоланди;

-   “Toyota Тsushо Corporation” ҳамда "O’zbektelecom" АК ўртасида умумий қиймати 150 млн долларидан ортиқ миқдоридаги шартнома имзоланди;

-   Моbiuz ва Huawei ускуналарни етказиб бериш бўйича  25,4 миллион долларлик буюртмани имзолади;

-   Самарқандда Туркий давлатлар ташкилоти АКТ вазирларининг IV йиғилиши бўлиб ўтди;

-   “ICТWEEК – 2022” доирасида IТ-директорлар саммити бўлиб ўтди;

-   30 йилдан ортиқ Россия раислик қилган АSМHга аъзо давлатларнинг Алоқа маъмуриятлари раҳбарларининг кенгашига биринчи маротаба Ўзбекистон АКТ вазири раис этиб сайланди;

-   ICТWEEК Uzbekistan 2022” АКТ ҳафталигининг якунловчи кунида олис Оқсой қишлоғида “Ягона интегратор – UZINFOCOM” билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган лойиҳа – IТ Village мажмуаси очилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг