140 долларлик 5G-смартфон — Redmi 13R тақдим этилди

Redmi бренди остидаги навбатдаги ҳамёнбоп смартфон — Redmi 13R 5G тақдим этилди.
Redmi 13R смартфонига ўрнатилган 6,74 дюймли IPS-экран (HD+) 90 Гц янгиланиш частотасига эга бўлиб, Gorilla Glass билан ҳимояланган.
Процессор — MediaTek Dimensity 6100+, оператив хотира — 4 Гб, доимий хотира — 128 Гб.
Видео ва фото асосий (50 Мп) ва қўшимча камерада олинади, камералар модели ёнида LED-чақин жойлашган. Селфи-камера — 5 Мп. HDR, портрет, таймлапс ва тунги режимларда суратга олиш кўзда тутилган.
Аккумулятори сиғими — 5000 мАс, қувватлаш кучи — 18 Вт.
Бармоқ сканери корпус ёнида жойлашган, қўшимчалардан USB Type-C порт, 3,5 мм аудиочиқиш мавжуд. Иккита SIM-карта ва битта microSD ўрнатиш мумкин. Операцион тизим — MIUI 14 қобиқли Android 13.
5G стандартидаги алоқани қўлловчи Redmi 13R смартфони қора, яшил ва бинафшаранг корпусларда чиқарилади, нархи — $140.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter