Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шерзод Шерматов

Ўз оилангиз билан ўз юртингизда яшаб, яхши даромад топмоқчи бўлсангиз, албатта чет тиллари ва ахборот технологияларини ўрганинг!

Айтичиларимиз учун жуда катта мотивация

Айтичиларимиз учун жуда катта мотивация

Президент матбуот хизмати

Президентимизнинг алоҳида эътиборлари туфайли АйТи соҳаси жуда кам сонли энтузиастларнигина хабари бор йўналишдан деярли барча ўз фарзандини келажакда карьера қилишига ҳавас қиладиган соҳалардан бирига айланди. Юртимизда ҳар йили юзлаб хорижий компаниялар ўз офисларини очиб, минглаб ёшларимиз ўз билим ва кўникмалари туфайли интернет орқали масофавий хизматлар кўрсатиб расман юқори даромад топяптилар.

Йил якунида Президентимиз графикларида жуда кўп масалалар бўлишига қарамай деярли бир иш кунини тўлиқ рақамлаштириш масалаларига бағишлаб, IT Park Uzbekistan мажмуасида соҳа натижалари ва истиқболлари ҳақида батафсил муҳокамалар қилиб, барча давлат ташкилотлари раҳбарларига рақамлаштириш бўйича жуда катта марраларни белгилаб бердилар. Шу билан биргаликда, UZINFOCOM жамоаси фаолияти билан ҳам танишиб, айтишникларимизга жуда катта мотивация бериб кетдилар.

Энди барча жамоамиз аъзолари ушбу мотивациядан руҳланиб, белгилаб берилган юқори марраларга эришишга бор куч-ғайратимизни сафарбар этишимиз зарур!

Ёшларимиз эса юқори даромад топиш учун имкони борича чет тилларини ва ахборот технологияларини ўрганаверишлари керак.

Манба: t.me

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг