YouTube каналингизни ўчирмоқчимисиз?(ВИДЕО)
Агар бирор сабабга кўра контентингиз энди YouTube платформасида бўлишини хоҳламасангиз, Google сизга иккита усулни таклиф қилади: канални яшириш ёки бутунлай ўчириб ташлаш.
Биринчи ҳолда, обуначилар ва бошқа фойдаланувчилар ресурс номини, видеоларни, обуналар ҳақидаги маълумотларни кўра олмайди. Видео остидаги барча шарҳлар йўқолади, аммо бошқа Google хизматларидаги ҳисоб маълумотларининг қолган қисми сақланиб қолади. Контент яширин бўлади, видеолар, шарҳлар ва плейлистларни юклаб олиш функцияси йўқолади. Бироқ, канални қайта тиклаш мумкин.
Агар қарорингизга қатъий бўлса, у ҳолда канални барча контент, жумладан, шарҳ, хабар, шунингдек, кўриш ва қидирув тарихи билан бирга бутунлай ўчириб ташлашингиз мумкин.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter