"Ёшлар куни"га бағишланган "Ёш тадбиркорлар" Республика форумидан репортаж
Жорий йилнинг 20 июнь куни "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ ташаббуси билан "Ёшлар – келажагимиз" жамғармаси ҳамда “Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – "Ўзбекистон Либерал-демократик партияси" ҳамкорлигида "Ёш тадбиркорлар" Республика форуми бўлиб ўтди.
"Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили" ва 30 июнь – "Ёшлар куни"га бағишлаб ўтказилган ушбу форум ёш тадбиркорлар ва стартапчиларни қўллаб-қувватлаш, улар учун мулоқот платформасини яратиш, ёшларни бизнесга жалб қилиш ва уларнинг бизнес лойиҳаларини молиялаштиришни жадаллаштириш масалалари бўйича ўзаро фикр алмашиш мақсадида ташкил этилди.
Форум доирасида "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ ҳузуридаги “Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси“ томонидан ёш тадбиркорлар маҳсулотлари ва ёш стартапчиларнинг инновацион ишланмалари кўргазмаси ташкил этилди.
Мазкур кўргазмада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 сентябрдаги ПҚ-306-сонли қарори асосида бизнес лойиҳалари банк томонидан молиялаштирилган ёш тадбиркорлар иштирок этишди.
Форумда сўзга чиққан “Бизнесни ривожлантириш банки“, “Ўзбекистон Либерал-демократик партияси“, “Ёшлар ишлари агентлиги“ ҳамда “Ёшлар — келажагимиз“ жамғармаси вакиллари ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш учун мамлакатимизда кенг имкониятлар яратилганини алоҳида таъкидладилар.
Тадбир иштирокчилари ёшларни бизнесга фаол жалб қилиш бўйича ўзаро фикр алмашдилар.
Форум сўнгида ёш тадбиркорларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter