Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эъзоза Турғунова

“Агар инсон ниманидир чин дилдан орзу қилса, бутун коинот уни шу орзусига етиштириш пайида бўлади!”

Павел Дуровни юлдуз қилган Telegram қандай пайдо бўлган? (видео)

Бугун “IT-Star” лойиҳасининг қаҳрамони — барчамиз учун севимли Telegram мессенжерининг асосчиси Павел Дуров. Telegram яратиш ғояси Павел Дуров полицияга тушиб қолган вақтда пайдо бўлганлигини билармидингиз?

Бир куни Павел Дуровнинг эшигини полиция қоқади. Бу ҳақида акасига хабар беришни хоҳлаганида тезкор ва хавфсиз алоқа воситаси зарурлигини англайди. Шу пайт хаёлига Telegram ихтиро қилиш режаси келди. Полиция билан боғлиқ иш ҳал бўлгач, ака-ука янги мессенжер очишга киришиб кетишди.

Аслида Дуров 11 ёшидан бошлаб дастурлашга қизиқади ва мактаб компютерларининг паролларини осонлик билан аниқлашга ҳаракат қилади ва бунга эришади ҳам. Ўша пайтларда у дастурлашни чуқур ўрганиб, мактабдаги барча компютерларнинг “заставка”ларини дастур орқали ўзгартириб қўяди.

2006 йилда Павел Санкт-Петербург давлат университетининг филиология факултетини тамомлайди, университетда ўқиш мобайнида ҳарбий факултетни ҳам тамомлаб, захирадаги лейтенант унвонини олади, университетни қизил дипломга битириб, ўша “ВКонтакте” ижтимоий тармоғини яратади.

2013 йилда Дуров Digital Forest компаниясига асос солди ва шу компания Telegram мессенжерини оммага тақдим этди.

Айнан шу йили унга оид илк илова фойдаланишга тақдим этилди. Кўп ўтмай веб-сайти ҳам ишга тушди. Сифат яхшиланиб, нафақат хабарлар, балки фото ва видео таъминотига ҳам эришди.

2020 йили видеоқўнғироқлар функцияси кириб келди. 2021 йилдан компаниянинг рекламали хабарлари пайдо бўлди. 2022 йилда хоҳловчилар учун пулли обуна — Telegram Premium ҳам таклиф қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг