Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эъзоза Турғунова

“Агар инсон ниманидир чин дилдан орзу қилса, бутун коинот уни шу орзусига етиштириш пайида бўлади!”

Энди смартфонингизни ўзингиз таъмирласангиз ҳам бўлади!(ВИДЕО)

Аpplе компанияси АҚШда iPhone эгалари учун ўз-ўзини таъмирлаш дастурини ишга туширганини эълон қилди. Ушбу дастур доирасида фойдаланувчилар дастурнинг расмий веб-сайтида эҳтиёт қисмлар ва асбобларни сотиб олишлари  мумкин.

Бироқ, Аpplе яна бир вариантни таклиф қилади. Агар сиз смартфонни бир марталик тузатиш учун асбобларни сотиб олишни истамасангиз, компания 49 долларга ижарага асбоблар тўпламини тақдим этади. Аммо бир ҳафта ичида тўпламни қайтариб бермасангиз, уларни сотиб олишингизга тўғри келади.

Тўплам жуда қулай бўлиб чиқди, у iPhone 12 ёки iPhone 13 линияси ва учинчи авлод iPhonr SE моделларини таъмирлаш учун керак бўладиган барча воситаларни ўз ичига олади.

Дастурнинг веб-сайтида айтилишича, Аpplе асбобларнинг тўлиқ тўплами бир ёки иккита ғилдиракли ғилофларда келади, бирининг оғирлиги 19,5 кг, иккинчиси эса 16,3 кг.

Аппле тушунтирганидек, асбоблар тўплами ҳар бир қурилма моделига хосдир. Масалан, iPhonе 13 ёки iPhonе 12 ни таъмирлаш учун фойдаланувчи иккала чамадонни олиши керак.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг