Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

YouTube каналини қандай ўчириш мумкин?

YouTube каналини қандай ўчириш мумкин?

Фото: "powerstick.com"

Агар бирон сабабга кўра контентингиз энди YouTube'да бўлишини хоҳламасангиз, Google бунинг учун иккита усулни таклиф қилади: канални яшириш ва бутунлай ўчириш.

Биринчи ҳолда, обуначилар ва бошқа фойдаланувчилар ресурс номини, видеоларни, обуналар ҳақидаги маълумотларни кўра олмайди. Видео остидаги барча шарҳлар йўқолади, аммо бошқа Google хизматларидаги ҳисоб маълумотларининг қолган қисми сақланиб қолади. Контент яширин бўлади, видеолар, шарҳлар ва плейлистларни юклаб олиш функцияси йўқолади. Бироқ, канални қайта тиклаш мумкин.

Агар қарорингиз қатъий бўлса, у ҳолда канални барча контент, жумладан плейлист, шарҳ, хабар, шунингдек, кўриш ва қидирув тарихи билан бирга бутунлай ўчириб ташлашингиз мумкин. Бундай ҳолатда пулли обуналар бекор қилинади, лекин пуллик муддат тугагунча ишлашда давом этади.

YouTube каналини қандай ўчириш мумкин?

Ижодий студия саҳифасини очинг ва олти бурчакли белгини босиш орқали созламаларга ўтинг.

«Канал»  → «Кенгайтирилган созламалар» бўлимига ўтинг.

Рўйхатни пастга туширинг ва «YouTubeдан контентни ўчириш» тугмасини босинг.

Аккаунтни бошқариш саҳифасида Google профилингизга киринг.

«Контентни бутунлай ўчириб ташламоқчиман» тугмасини босинг.

Қабул қилиш учун чапдаги катакчаларни белгиланг ва «Контентни ўчириш»ни босинг.

Аккаунт номини қўлда киритинг ва яна "Контентимни ўчириш" тугмасини босинг.

Кейин, видеоларни ўчириш жараёнини бошланг. Контентлар сонига қараб, бир неча дақиқадан бир неча кунгача давом этиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг