Уйқудан уйғонгач телефонга ёпишманг!

Америкалик невролог Эмили МакДоналд уйқудан уйғонгандан сўнг дарҳол смартфон ва бошқа девайслардан фойдаланишнинг мияга зарарли таъсиридан огоҳлантирди.
Мия тўлқинларининг беш тури бор: делта, тета, алфа, бета ва гамма. Уйғонгандан кейинги дастлабки дақиқаларда секин ҳамда ритмик тета ва алфа тўлқинларининг фаоллиги кузатилади. Бу вақтда онгимиз биз киритган маълумотни жуда яхши қабул қилади.
Тонгда телефонда гаплашиш ёки янгиликларни ўқиш диққатни жамлаш ва муаммоларни ҳал қилиш вақти фаоллашадиган бета-фаолиятга жуда тез ўтишга олиб келади. Натижада мия таранглашиб, киши асабий бўлиб қолади. Бундан ташқари, эрталабдан интернет оламига шўнғиш сизни кун давомида ижтимоий тармоқлардаги янгиликларни текширишга ундайверади.
Мутахассис эрталабки вақтни ижобий фикрларга бағишлашни маслаҳат берди. Унинг сўзларига кўра, смартфонни уйғонгандан 30-60 дақиқа кейин қўлга олган маъқул.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter