Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Уйингизда интернет тезлигини пасайтирадиган нарсалар бор

Уйингизда интернет тезлигини пасайтирадиган нарсалар бор

Фото: Gazeta.ru

Уйда ёмон ишлайдиган интернетнинг сабаби нафақат провайдер ёки қурилма, балки унинг жойлашувида ҳам бўлиши мумкин.

Биринчи навбатда, Wi-Fiда узилишлар микротўлқинли печ туфайли юзага келади, у электромагнит нурланишни тахминан роутерга ўхшаш частотада - тахминан 2,4 гигагерцли частотада чиқаради. Шу муносабат билан, улар бир вақтнинг ўзида ишлаганда узилишлар пайдо бўлиши мумкин.

Яна бир тўсиқ - бу девор, айниқса ғишт, мармар ва бетондан ясалган деворлар маршрутизатор сигналларини яхши ўтказа олмайди. Бундан ташқари, симсиз стационар телефон, агар у ҳали ҳам квартирада сақланган бўлса, маршрутизатор сигналини тўхтатиши мумкин.

Симсиз сичқонча ёки электр чойнак каби Bluetooth-қурилмалари ҳам роутерга жуда яқин бўлса, Wi-Fi тарқатилишини секинлаштириши мумкин. Катта аквариум катта мебел ёки безак буюмлари ҳам худди шундай тўсиқларни яратади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг