Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Учта нарса смартфоннинг ёнишига сабаб бўлади

Учта нарса смартфоннинг ёнишига сабаб бўлади

Фото: Freepik

Смартфонингиздан эплаб ишлатмасангиз, батареяси ёниб кетиши мумкин. Mobile Research Group эксперти Элдар Муртазиннинг айтишича, ойига ўртача ўнта смартфон билан шу ҳолат кузатилади (бу Россиядаги статистика, бошқа мамлакатлардаги ҳолат ҳам деярли бир хил).

Сабабсиз ҳеч нарса бўлмайди, масалан, смартфоннинг ёниб кетиши энг кўп аккумулятор қобиғига зарар етиши оқибатида юз бераркан. Телефонимиз бехосдан қўлимиздан тушиб кетса, олиб дарров экранига қараймиз — синмабдими, демак, ҳаммаси жойида. Аммо тушириб юборилган телефоннинг аккумуляторига ҳам зарар етиши мумкин, буни ўзимизча билолмаймиз.

Алангаланишга иккинчи сабаб — арзон қувватлаш қурилмаларидан ёки ташқи батареялар (повербанклар)дан фойдаланиш. Булар смартфон қабул қила оладигандан кўпроқ энергия жўнатиб, унга босимни ошириши мумкин.

Бундан ташқари, аккумуляторнинг қизиб кетишига йўл қўймаслик керак — смартфонни асло қуёшда қолдирманг. Телефон батареяси шишиб кетса ва корпусига сиғмай қолса, уни ишлатишни бас қилинг, устага кўрсатинг ёки янгисига алмаштиринг.

Муртазин смартфон аккумяторларини икки-уч йилда бир алмаштиришни тавсия қилган, аммо шуниси ҳам борки, ҳозирги смартфонларнинг кўпида аккумулятори ўзи билан, яъни олинмайди. Устага элтиш ва алмаштириш керак бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг