Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Смартфонга "Кола" тўкилиб кетса, нима бўлади?

Смартфонга

Фото: Repairmitino

Газланган ичимликларнинг электрон қурилмалар учун хавфли эканлигини аниқланди. Турли суюқликларнинг электрон қурилмаларга таъсири ўрганилиб, электроника учун энг катта хавф сифатида "Кока-кола" ва шакарли газланган ичимликлар ажратиб кўрсатилди. У контактларни оксидлайди ва бундан тозалашни ниҳоятда қийинлаштиради.

Мутахассислар смартфонга тўкилган қаҳвани кунгабоқар ёғи билан таққослаб, унинг таъсирини йўқотиш газланган сувга қараганда осонроқ эканлигини таъкидлашди. Агар электрон қурилмаларга ширин ичимликлар тўкиб юборсангиз, дарҳол хизмат кўрсатиш марказига мурожаат қилишингиз керак.

Алкогол ва сув электроника учун камроқ хавф туғдиради. Спиртли ичимликлар қисмларнинг оксидланишига тўсқинлик қилувчи ҳимоя плёнка ҳосил қилади, сув эса миқдорига қараб хавфли бўлиши мумкин. Агар қурилмага кичик бир томчи сув томса, қурилмани ўчиринг ва намликни артинг. Сув кўп миқдорда бўлса, дарҳол мутахассисга мурожаат қилган маъқул.

Смартфон сув билан алоқа қилиши процессорнинг ишдан чиқишига олиб келиши мумкин. Қурилманинг намликдан ҳимояланганлиги ҳақидаги ваъдаларга ишониб қолманг. Унда сув билан қисқа муддатли алоқа қилиш хавфсиз бўлиши назарда тутилган, аммо узоқ муддатли намлик контактларнинг оксидланишига ва натижада қурилманинг шикастланишига олиб келади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг