Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

4К телевизор сотиб олмоқчимисиз? Инжиқликларини билиб қўйинг!

4К телевизор сотиб олмоқчимисиз? Инжиқликларини билиб қўйинг!

Фото: Ferra

Арзон 4К телевизор харидорлари аввал у ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлганлари маъқул.

Full HD формати 2007 йилда пайдо бўлган. У 1920х1080 нисбатга эга ва уни 1080p деб аташ мумкин. 4К видео формати эса 2012 йилда расман тасдиқланган. Ultra High-Definition, UHD, Ultra HD каби атамалар 2014 йилдан буён ушбу формат учун қўлланилмоқда. Бу ҳолатда томонлар нисбати 3840х2160 ни ташкил қилади.

Бундан ташқари, контентни 4К форматида  кўриш учун сизга камида 30 Мбит/с интернет тезлиги керак бўлади. Шу билан бирга, Full HDни қўллаб-қувватлаш аллақачон 8 Мбит/с тезликда мавжуд.

Ёрқинлик даражаси жуда пастлигидан ҳам огоҳ бўлинг. Арзон 4К телевизорлар учун минимал ёрқинлик 200-220 cд/сқ. м Шу сабабли, тўғридан-тўғри қуёш нури экранга тушганда ёки матрицанинг бурчаклари қоронғилашганда порлаш пайдо бўлади. Созламалар ёрдамида буни созлаш ҳар доим ҳам мумкин эмас.

Паст экран янгиланиш тезлиги - яна бир муаммо. Кўпгина арзон 4К телевизорлари 60 Гц янгиланиш тезлигига эга. Бу фақат видео ёки теледастурларни томоша қилиш учун етарли бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг