Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қайси ҳолатларда Always-On Display функцияси ўчади?

Қайси ҳолатларда Always-On Display функцияси ўчади?

Фото: "ixbt.com"

Apple қайси ҳолатларда iPhone 14 Pro ва 14 Pro Max’да Always-On Display функцияси ўчирилиши мумкинлигини тушунтирди.

Компания бундай хатти-ҳаракатларнинг саккизта сценарийсини келтириб ўтади:

  • смартфон пастга қараган ҳолатда:
  • «Безовта қилмаслик» режими ёқилган;
  • смартфон сумкада ёки чўнтакда бўлса;
  • қувватни тежаш режими ёқилган;
  • смартфон CarPlay’га уланган;
  • Continuity камераси ишлатилганда;
  • смартфон эгаси Apple Watch билан узоқлашганда;
  • смартфон бир мунча вақт ишлатилмаганда.

Қизиғи шундаки, охирги сценарийда Always-On Display’ни бошқариш учун «фаолият шаблонлари»ни эслаб қолиши мумкин.

Шу билан бирга, iPhone 14 Pro ва  iPhone 14 Pro‌ Max  харидорлари тез юклаш жараёнида бошқа iPhone’дан маълумотларни узатиш ёки iCloud’дан тиклашнинг одатий процедураси вақтида смартфон музлаб қолиши ҳақида хабар беришди. Бундай вазият юзага келса, Apple қурилмаларни қайта ишга туширишни тавсия қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг