Компьютерингизни сотаётганда буни эсдан чиқарманг
Мутахассислар Windows дан файлларни ўчиришнинг энг тўғри усулини айтиб ўтишди. Бу ҳақда Bleeping Computer хабар бермоқда.
Айтилишича, Windows компьютеридан ҳужжатларни ўчириб ташлаш ва уларни «Корзина» қутисига ўтказиш ҳар доим ҳам маълумотларнинг тўлиқ ўчирилишини кафолатламайди. Бу ҳақда ўз қурилмасини сотган ва ундан олдин файлларни қўлда ўчириб ташлаган фойдаланувчилар билмаслиги мумкин. Бироқ, ҳужжатлар тўлиқ ўчирилмаса, улар одатда учинчи шахсларнинг қўлига тушади.
Microsoft, агар фойдаланувчи булутга уланган маълумотларни сақлаш хизматларига эга бўлса, шахсий компьютерни тозалаш ва синхронлашда ҳужжатларни қайтадан компьютер хотирасига юкланиши мумкин. Шахсий маълумотларни тўлиқ ва хавфсиз тозалаш учун ўчиришдан олдин қурилмадаги хизматлар билан синхронлашни ўчириб қўйиш керак.
Windows қурилмасини асл ҳолатига қайтаришдан олдин OneDrive ни тизимдан чиқиш ёки ўчириб қўйиш орқали бу муаммонинг олдини олиш мумкин, деб таъкидлади Microsoft муҳандислари. Шунингдек, Созламалар иловасидаги «Хотира бошқаруви» функциясидан фойдаланиб файлларни ўчириш мумкин.
Февраль ойи охирида Windows да баъзи фойдаланувчиларнинг шахсий файлларини ўчиришга тўсқинлик қиладиган хатоликни аниқланган эди. Муаммо OneDrive хизмати ўчирилган ҳужжатларни Windows.old каталогига ўтказиш орқали қайтариши билан боғлиқ эди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter