Келажак автомобили туғилмоқда
Икки гигант ҳамкорлигида асос солинган Sony Honda Mobility компанияси Afeela электр седани лойиҳасини тақдим этди. У нафақат транспорт, балки интерактив кўнгилочар восита сифатида ҳам мижозларни жалб этишига умид қилинмоқда.
Машинадаги рақамли асбоблар панели алоҳида эътиборга лойиқдир. У ҳайдовчи ва йўловчи учун жуда кўп ноодатий имкониятларни очиб беради. Ён камералардан тасвирни акс эттирувчи алоҳида дисплейлар мавжуд.
Таъкидлашларича, Afeela ҳақиқий келажак автомобили бўла олади. Бу машина билан ҳамкорлар автомобиль бозорида ўз ўрнини топишига ишонч билан қарашяпти.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter