Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жассига ўхшаши йўқми ёки..?

Жассига ўхшаши йўқми ёки..?

Фото: Rapidtvnews.com

Amazon компаниясининг 29,2 мингдан ортиқ ходими масофадан ишлаш тартибининг бекор қилинишига қарши чиқишмоқди. Улар ўз норозиликларини ариза орқали баён қилишди.

Уч ҳафта олдин бош директор Жасси эндиликда ходимлар ҳафтасига камида 3 марта офисга келиб ишлашлари кераклигини эълон қилган эди.

Мурожаатчиларнинг таъкидлашича, офисга бориб ишлашнинг мажбурий бўлганлиги Amazon бош директори Жасси томонидан илгари айтилган баёнотларга мутлақо зид.

Ўтган йили компанияда ўтказилган сўров натижаларига кўра, Amazon ходимларининг 56 фоизи масофавий ишлашни афзал кўрган, қолган 31 фоизи эса ҳафтасига бор-йўғи 1-2 мартагина офисга келишга тайёр эканликларини маълум қилишган.

Албатта бу ходимларни ҳафтасига 3 кун офисда ўтириб ишлашга мажбурлаш қароридан фарқ қилади. Маълумотларга кўра, респондентларнинг атиги 14 фоизи бу қарорни қўллаб-қувватлашмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг