Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

"Instagram" фойдаланувчилар интиқиб кутган функцияни ўрнатди

Фото: "Businessinsider.com"

"Instagram" ижтимоий тармоғи саҳифага жойлаштирилган видеога автоматик равишда субтитр тақдим этиш функциясини қўшди. Компания раҳбари Адам Моссерининг айтишича, фойдаланувчилар анчадан бери бу имкониятни интиқлик билан кутишаётган экан.

Видео субтитрлари паст эшитувчи ва эшитиш қобилиятини йўқотган инсонлар учун айни муддао. Субтитрлар ҳозирча саноқли тилларда бор, келажакда тиллар сонини кўпайтиришни режалаштиришяпти. Хоҳишга кўра ушбу функцияни ўчириб қўйиш ҳам мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг