Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дорилар рецептини онлайн олишингиз мумкин

Дорилар рецептини онлайн олишингиз мумкин

Фото: Habr.com

Amazon компанияси Amazon Clinic хизматини тақдим этди. У тиббий ходимлар билан маслаҳатлашиш ва дорилар рецептини олиш имконини туғдиради.

Масалан, тошмалар, соч тўкилиши, конъюктивит, синусит, астма, гипертония, мигрень, инфекцион касалликлар ҳақида телемедицина орқали маълумот олишингиз мумкин.

Охирги пайтлар компания соғлиқни сақлаш тизими билан боғлиқ фаолият юритишга катта эътибор қаратмоқда. 2020 йилда дориларни етказиб беришга ихтисослашган Amazon Pharmacy хизматини йўлга қўйган бўлса, 2022 йил ёзида One Medical тиббий-санитар ёрдамини жорий этди. Лекин 2019 йил асос солинган Amazon Care хизматини тугатди. Энди Amazon Clinic орқали уни мукаммаллаштирмоқчи.

Биринчи мурожаатдан сўнг тиббий ходим 2 ҳафта давомида мижоз билан алоқада бўлиб туради. У ҳозирда Американинг 32 та штатида амал қилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг