Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

10 йил давомида Интернетда кўп учраган 10 та атама

10 йил давомида Интернетда кўп учраган 10 та атама

Фото: Habr.com

Таҳлилчилар 10 йил давомида (2013 йилдан 2023 йилгача) Интернетда озиқ-овқат маҳсулотларига оид 10 та атама учраган 2013 та нашрни тақдим этдилар. Ушбу тажриба сўнгги ўн йилликдаги тенденцияларни визуал тарзда кўрсатишга ёрдам берди.

10 та энг машҳур сўзлар орасида:

"гўшт" - 20 566 та эслатма,

"етказиб бериш" - 19 254 та эслатма,

"оқсил" - 18 246 та эслатма,

"сабзавот" - 16 533 та эслатма,

"таъминот занжири" - 15 881 та эслатма,

"чиқиндиларни камайтириш" - 13 800 та эслатма,

"шахсий тавсиялар" - 12 521 та эслатма,

"маълумотлар" - 10 572 та ҳаволалар,

"истеъмолчи профили" - 9121 та эслатма,

"cаломатлик" - 9090 та эслатма.

Ушбу рўйхатдан кўриниб турибдики, соҳага катта қизиқиш билдирган бозор иштирокчилари: фермерлар, ишлаб чиқарувчилар, қайта ишлаб чиқарувчилар, дистрибюторлар ва харидорлар ўртасида алоқа каналларини яратишга қаратилган соҳа вакилларидир. Пандемия ва ҳаётнинг умумий "тезлашиши" туфайли озиқ-овқат маҳсулотларини онлайн етказиб бериш хизматлари сўнгги йиллар давомида кенг тарқалди.

Ҳозирги кунда ҳар бир инсон учун индивидуал ва энг мувозанатли диетани танлаш имконини берувчи диетологларга талаб ортиб бормоқда.

Озиқ-овқат технологиясидаги яна бир ажойиб тенденция – бу ўсимлик оқсилидан фойдаланиш, гўшт маҳсулотларининг муқобилларини яратишдир. Сабзавотли гўшт аста-секин истеъмолчилар томонидан тан олинмоқда.

Яна бир муҳим тенденция – кимёвий моддалардан фойдаланмасдан етиштирилган органик маҳсулотлардан фойдаланиш.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг