Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

UZTELECOM Pitch Day танлови эълон қилинди

UZTELECOM Pitch Day танлови эълон қилинди

Фото: UZTELECOM

“Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси маҳаллий стартаплар ва инноваторлар учун UZTELECOM Pitch Day танловини эълон қилди.

Танлов якуний босқичи 2023 йилнинг 18 октярида бўлиб ўтади.

Маълум қилинишича, ушбу танлов рақамли технологиялар стартапчилари учун ўз лойиҳаларини ҳакамлар ҳайъати ва потенциал инвесторлар олдида намойиш этиш учун ўзига хос платформадир.

UZTELECOM Pitch Day танлови рақамли технологиялар соҳасидаги стартаплар ва инновацион ечимларни қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантиришга қаратилган. Танловда иштирок этиш учун лойиҳалар қуйидаги мезонларга жавоб бериш керак: инновацион, уникал, масштаблаш ва ўсиш салоҳиятига, шунингдек, рақамли технологияларга асосланган бизнес модели ва стратегиясига эга бўлиши ҳамда MVP (минимал ҳаётий маҳсулот) даражасида бўлиши лозим.

Танлов икки босқичдан иборат бўлиб, биринчи босқичда стартапчилар лойиҳалар тақдимотини (2023 йил 12 октябргача) қуйида кўрсатилган манзилга жўнатадилар, ўз навбатида, “Ўзбектелеком” АК ходимлари томонидан дастлабки саралашдан ўтган лойиҳалар иккинчи босқичда 18 октябр куни ҳакамлар ҳайъатига тақдим қилинади.

Тадбир ташкилотчилари томонидан UZTELECOM Pitch Day ғолибларига нафақат совринлар, балки ўз лойиҳаларига рақамли технологиялар (дата-марказ, иобил алоқа, телефония ва интернет*) хизматларидан фойдаланиш учун грантлар ажратилади.

“Ўзбектелеком” АК инфратузилмасидаги Рақамли технологиялар хизматларидан фойдаланиш учун ажратадиган умумий грант миқдори 200 млн сўмни ташкил этади:

1-ўрин — хизматлар учун 100 млн сўм;
2-ўрин — хизматлар учун 60 млн сўм;
3-ўрин — хизматлар учун 40 млн сўм.

*Ғолиблар ушбу грантларни шу йилнинг охиригача фаоллаштиришлари лозим.

**Ушбу грантлар фақатгина Рақамли технологиялар хизматлари абонент тўловлари ҳамда бир марталик тўловлар учун ишлатилиши мумкин.

Иштирокчилар ушбу ҳавола орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Танлов шартлари қуйидаги ҳаволада.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг