“Digital Leadership Uzbekistan 2023” халқаро форумидаги "GovTech" сессияси қандай ўтди? (видео)
Жорий йилнинг 7 июл куни "Янги Ўзбекистон: тараққиёт, инновация ва маърифат” халқаро шериклик ташаббуслари ҳафталиги доирасида дунё бўйлаб 20 дан зиёд спикерлар ва кўплаб хорижий ташкилотларни бир жойга тўплаган “Digital Leadership Uzbekistan 2023” халқаро форуми бўлиб ўтди.
Форум доирасида "Рақамли Ўзбекистон-2030" стратегияси доирасида электрон ҳукумат тизимини жорий этиш" мавзусида "GovTech" сессияси ҳам ташкил этилди.
Мазкур сессиясида Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов ҳам Ўзбекистонда электрон ҳукумат йўналишидаги муаммо ва ечимлар ҳақида сўз юритди.
Шунингдек, давлат бошқаруви органларини рақамлаштириш ҳозирги ҳолати ва истиқболли режалар ҳам муҳокама қилинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter