Янги ихтиро касалликнинг асл сабабини очиқлаб беради

Россиялик олимлар тана аъзолари ва тўқималарини молекуляр даражада ўрганиш учун ноёб лазер тизимини ишлаб чиқмоқда. У орқали реал вақтда тирик ҳужайралар таркиби ва ўзгаришларини ўрганиш мумкин. Чунки тўқималар лазер нурлари билан ёритилади.
Қурилма нафақат аъзолар ва тўқималар тасвирларини кўриш, балки уларнинг ичини ҳам кўриш имконини беради. Натижада касалликларнинг ўчоқларини излаш, даволашни назорат қилиш осонлашади.
2023 йил бошида лойиҳа иши ижобий эксперт баҳосини олди ва Россия Фан жамғармаси тадқиқот ишларининг иккинчи босқичини молиявий қўллаб-қувватлашга қарор қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter