Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Вакцина юборишнинг муқобил усули ўйлаб топилди

Вакцина юборишнинг муқобил усули ўйлаб топилди

Фото: Habr.com

Ҳозирда мушак ичига инъекция танага вакцина қилишнинг асосий усули бўлиб қолмоқда. Бу тиббий ходимлардан маълум даражада малакани талаб қилади. Шунингдек, бу қон томирларининг шикастланиши ва инъекция жойида инфекция хавфини туғдиради. Шунинг учун олимлар эмлашни амалга оширишнинг муқобил усулларини изламоқда.

Масалан, россиялик мутахассислар препаратни танага терига зарар бермасдан - соч фолликулалари орқали юборишни таклиф қилишди. Бу усул нафақат хавфсиз, балки самаралидир. Чунки терида организмни патогенларнинг кириб келишидан ҳимоя қилувчи кўплаб иммунитет тизими ҳужайралари мавжуд.

Тадқиқотчилар ушбу техникани лаборатория ҳайвонларида синаб кўришди. Иккита сичқонга бир хил вакцина юборилди, аммо турли йўллар билан - мушак ичига инъекция ва янги усул ёрдамида. Шундан сўнг олимлар кемирувчилар қонидаги антитаначаларни ўлчашди. Натижага кўра, янги усул анъанавий мушак ичига инъекцияга қараганда анча яхши.

Тажрибада гриппга қарши эмлашдан фойдаланилди. Олимлар янги усул орқали яна қандай турдаги вакциналар билан ишлаш мумкинлигини аниқламоқчилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг