Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сунъий гўшт яратиш Ойга одам юбориш билан тенг

Сунъий гўшт яратиш Ойга одам юбориш билан тенг

Фото: Techcult.ru

Табиий гўштдан воз кечиш ғояси нисбатан яқинда пайдо бўлганига қарамай катта шуҳрат қозонди. Анъанавий гўштни "пробиркадаги гўшт" билан алмаштириш истиқболи кўринган эди. Аммо компаниялар табиий билан рақобатлаша оладиган синтетик маҳсулотни ишлаб чиқара олмасликларини ҳам тан олиш керак.

Дўкондан сунъий котлет сотиб олиш мумкин бўлгунга қадар анча вақт керак бўлади. Оқилона ечим маҳсулотдаги ҳайвон ҳужайралари ва ўсимлик оқсилларининг комбинациясини ўз ичига олган технология бўлиши мумкин. Гибрид маҳсулотлардан фойдаланиш ҳам мақсадга эришишга имкон бермади.

Асосий қийинчилик шундаки, компанияларнинг бу йўналишдаги саъй-ҳаракатлари тарқоқ бўлиб, аниқ йўл харитаси йўқ. Буни мураккабликда Ойга одам юборишга уриниш билан солиштириш мумкин. Шунга қарамай, бир қатор таниқли олимлар сунъий гўштни оммавий истеъмол қилишга ўтиш экологик муаммоларни ҳал қилишга ёрдам беради, деб ҳисоблайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг