Нега фазода товуш йўқ?
Фазода ҳар қанча қичқирганингиз билан сизни ҳеч ким эшитмайди. Чунки уёқда на овоз бор, на акс-садо. Астрономия профессори Крис Импи нега шундайлигини тушунтирди.
Товуш — қаттиқ жисм, суюқлик ёки газ орқали ҳаракатланувчи энергия тўлқини. Шунингдек, товуш — сиқилиш тўлқини. Бу энергия овоз пайлари тебранишидан ҳосил бўлади.
Товуш тўлқини ўз ҳолича ҳавода тез тарқалади. Унинг тезлиги соатига 1223 километрга тенг, яъни йўловчи самолётининг тезлигидан юқори.
Фазо эса — вакуум. Яъни деярли материя мавжуд бўлмаган кенглик. Товуш атом ва молекулалар ёрдамида ташилади. Фазовий кенгликларда товуш тўлқинини ташувчи атом ва молекулалар йўқ, шунинг учун ҳам товуш йўқ. Товуш йўқми, демак, акс-садо ҳам бўлмайди.
Мабодо фазода скафандрсиз бўлиб қолсангиз, овозингизни ҳеч ким эшитмаслиги — муаммоларингиз орасида энг кичиги. Чунки кислород етишмаслиги сабабли 10-15 сонияда ҳушингиздан кетасиз.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter