Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Марсда шоли етиштириш мумкин — исботланди!

Марсда шоли етиштириш мумкин — исботланди!

Фото: Vrnikc.ru

Ёдингиздами, “Марслик” филмида Мэтт Деймоннинг қаҳрамони “Қизил сайёра”да картошка экади. У шолини ҳам синаб кўриши керак экан — назарий жиҳатдан бу мумкин.

“Марслик” филмидан кадр

Арканзас университети олимлари АҚШ жануби-ғарбидаги Мохаве чўлида Марсникига ўхшаш тупроқни ҳосил қилиб, шоли экиб кўришди. Ва бир неча кунлар ўтиб, илк куртаклар бўй кўрсатди!

Бу билан қаноатланмаган олимлар тупроққа заҳарли перхлорат қўшишди. Тупроқ таркибида перхлорат улуши 1 килограммга 3 грамм нисбатга етганида шоли ўсишдан тўхтатди. Перхлорат улуши 1 граммга туширилганида шоли яна ўсишни бошлади.

Тадқиқотлар якунида Марс иқлимига мос икки ёввойи шоли нави ва битта генетик мутацияга учраган — қурғоқчиликка чидамли шоли нави олинди.

Энди бир савол очиқ қолмоқда: Марс шароитида етиштирилган гуручни ейиш мумкинми? Дейлик, ош дамлашга ярайдими?..

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг