Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Марс вертолёти рекорд баландликка кўтарилди

Марс вертолёти рекорд баландликка кўтарилди

Фото: Space.com

Ingenuity ўзининг 59-миссияси давомида Марсда энг юқори парвоз баландлиги бўйича янги рекорд ўрнатди. У сайёра юзасидан 20 метр баландликка кўтарилди.

Вертолёт 142,59 сония давомида ҳавода қолди, лекин горизонтал текисликда ҳаракат қилмади.

Парвоз баландлиги ер усти қурилмалари нуқтаи назаридан минимал, аммо Марсдаги атмосферанинг зичлиги деярли икки баравар пастроқ. Бундай шароитда 1,8 кг оғирликдаги қурилмани ҳавога кўтариш осон иш эмас. Аввалги рекорд (18 м кўтарилиш) вертолёт томонидан жорий йилнинг апрел ойида ўрнатилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг