Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Космосда рўза тутса бўладими?

Космосда рўза тутса бўладими?

Фото: Reddit

Бугун Рамазон ойининг бешинчи куни — тонг отганидан то қуёш ботгунча ният қилиб дунё мусулмонлари рўза тутишмоқда.

Рўза шартларига кўра, мусофирга рўза тутиш фарз эмас — сафардан қайтганида қазосини тутиб беради.

Айни пайтда мусулмонлар орасида “ҳақиқий мусофир” — Бирлашган Араб Амирликлари фуқароси Султон ал-Нейади. Чунки у астронавт ва ҳозир Халқаро космик станцияда фаолият юритяпти.

Фазода рўза тутиш имконсиз. Араб фазогири бунга амин бўлди: ҳар сутка 16 маротаба қуёш чиқиши ва ботишига гувоҳ бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг