Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Энди Марсни роботлар тадқиқ қилади

Энди Марсни роботлар тадқиқ қилади

Фото: Rambler.ru

NASA мутахассислари Марсни тадқиқ қилиш бўйича қизиқарли ташаббус билан чиқишди. Улар Қизил сайёрага арзонроқ парвозларни ташкил этишни таклиф қилишган.

Марсни роботлаштирилган тизим орқали тадқиқ этишга бағишланган дастур тасдиқланса, амалий ҳаракатлар 2030 йилдаёқ бошланиши мумкин. Ушбу ташаббус АҚШ Миллий фанлар, муҳандислик ва тиббиёт академияси томонидан эълон қилинди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур таклиф ҳали маъқулланмаган. У илмий жамоатчилик томонидан кўриб чиқилиши керак. Агар йўлга қўйилса, аввало Марсда ҳаёт ва унинг геологик тарихи ўрганилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг