Трейдерга ишонган аёл 23 миллион сўмидан айрилди

Тошкент шаҳри, Чилонзор туманида яшовчи 52 ёшли аёл Ю.А. Ички ишларга мурожаат қилди. Айтишича, банк картасидан 23 миллион сўм номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент шаҳри, Учтепа туманида яшовчи 38 ёшли аёл Ю.З. содир этганлиги аниқланган.
Унга кўра, Ю.З. "Телеграм" мессенжеридаги “trade_Inves” номли гуруҳ орқали танишиб, ўзини трейдерлик фаолияти билан шуғулланишини ва пулларини оз фурсатларда кўпайтириб беришини ваъда қилиб, алдов йўли билан 23 миллион сўм ўтказиб олган. Лекин ваъдасини бажармасдан пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми "г" банди билан жиноят иши қўзғатилди. Ю.З.нинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми "г" бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter