Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Telegramдаги учар ерга туширилди: энди “арзон авиачипта” сотмайди...

Telegramдаги учар ерга туширилди: энди “арзон авиачипта” сотмайди...

Фото: Иллюстратив фото

Қўқонлик 30 яшар А.Р. Telegramда арзон авиачипта сотилиши ҳақида эълонга кўзи тушиб қолди. Пулини тежаш мақсадида 8 712 000 сўмга 2 дона чипта олишга қизиқиш билдирди.

Аслида бу бир фириб бўлиб, унинг ортида Риштон туманида яшовчи 33 ёшли А.Қ. (эркак) турганди. Айтилган маблағни ўзининг банк картасига ўтказиб олгач, А.Р.ни "қора рўйхат"га киргазиб қўйган.

Албатта, ғараз нияти ва ноҳалол йўллар билан топаётган пуллари узоққа бормади. Жабрланувчининг ички ишларга мурожаатидан сўнг А.Қ. ушланиб, Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноий жавобгарликка тортилди.

Қонунга мувофиқ, бундай жиноий ҳаракатлар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг