Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

“Samsung A32 сотаман” — ёлғон фош бўлди

“Samsung A32 сотаман” — ёлғон фош бўлди

Иллюстратив фото

“OLX” олди-сотдилар платформасида ўзгаларнинг чўнтагига кўз олайтириш билан боғлиқ жиноятлар камаймаяпти. Уларни ёшлар содир этаётгани эса каррасига хавотирли.

Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида яшовчи 19 ёшли М.А. ички ишларга арз қилди. Айтишича, унинг банк картасидаги 1 030 000 сўм пулни номаълум шахс фирибгарлик йўли билан ўзлаштириб олган.

Тезкор-қидирув хизматининг киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида жиноятчи фош этилди: Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида яшовчи И.С. экан. Ачинарлиси, у эндигина 18 ёшга тўлган.

Гумонланувчи сифатида тергов ҳаракатларига жалб этилган, И.С. “OLX” платформасида “Samsung A32” русумли телефон қурилмаси сотилади, дея ёлғон эълон жойлаштирган. Бу эълонни ўқиган М.А. билан “Телеграм” мессенжерида боғланади ва уни алдаб, олдиндан 1 030 000 сўм миқдоридаги пулни ўзининг фойдаланувидаги банк картасига ўтказдириб олган. Сўнгра, ёзишмаларни ўчириб юбориб, алоқани узиб қўйган.

Хабарга кўра, ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, И.С.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Эслатма: Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “г” бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг