Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қаҳваларнинг 10 фоизи сувараклардан иборат экан

Қаҳваларнинг 10 фоизи сувараклардан иборат экан

Ҳазиллашмадик, чиндан ҳам майдаланган қаҳва донлари орасидан суваракларнинг зарра бўлаклари топилибди.

Афсуски, улар деярли ҳар бир қаҳва пакетида мавжуд.

Қанақасига? Бўлиши мумкин эмас! Балки бу ҳам коронавирус каби одамларга зарар етказиш учун атайин ўйлаб топилгандир, дейишга шошилманг.

Гап шундаки, ҳашаротлар қаҳва донларини йиғиш ва қайта ишлаш вақтида тушиб қолишади.

АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар бир қадоқдаги қаҳванинг 10 фоиз қисмида суварак ёки бошқа ҳашаротлар бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Ташвишланманг, сувараклар аслида соғлом одам учун унчалик зарарли эмас.

Аммо агар сизнинг қисқичбақасимонларга аллергиянгиз бўлса касал бўлиб қолишингиз ҳеч гап эмас.

Биз шунчаки огоҳлантириб қўйдик. Шу пайтгача ҳеч нарса қилмабдику, балки сизда суваракларга аллергия йўқдир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг