Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

“Олх”даги айфон тузоқ бўлиб чиқди, жиноятчи ушланди

“Олх”даги айфон тузоқ бўлиб чиқди, жиноятчи ушланди

Фото: Киберхавфсизлик маркази

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида яшовчи 26 ёшли А.К. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидаги 1 800 000 сўм пул номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилди.

Тезкор-қидирув хизматининг киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Бухоро вилоятининг Вобкент туманида яшовчи 19 ёшли О.С. содир этганлиги аниқланган.

Гумонланувчи сифатида тергов ҳаракатларига жалб этилган О.С. “Олх” платформасида “Iphone 13 Pro сотилади”, дея ёлғон эълон жойлаштирган ва бу эълонга ишонган жабрланувчи А.К. билан телефон орқали гаплашиб, унинг ишончига кириш орқали олдиндан 1 800 000 сўм миқдоридаги пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк картасига ўтказиб олган ва ёзишмаларни ўчириб юбориб, унинг қўнғироқларига жавоб бермай, қора рўйхатга киргазиб қўйган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми банди билан жиноят иши қўзғатилиб, О.С.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг