Жамоавий ўйинлар ишчилар ўртасида қанчалик муҳим деб ўйлайсиз?
Tim building нафақат ходимлар ўртасида мулоқотни яхшилашга, балки биргаликда ҳаракат қилишни ўрганишга, ностандарт вазиятларда мураккаб муаммоларни ҳал қилишга ёрдам беради. Ана шундай жамоавий тадбирлардан бири куни кеча, 16 декабр куни Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш марказида бўлиб ўтди.
Бу галги тадбир “Заковат” интеллектуал викторина форматида ташкил этилиб, мантиқ ва жамоавий иш учун ҳақиқий синовга айланди. Жамоалар мураккаб масалаларни ечиш, ностандарт жавобларни топиш ва ажойиб юморга бой ўйин намойиш этиш бўйича беллашдилар. Тадбир учун махсус ишлаб чиқилган саволлар иштирокчиларни худди реал дунёдаги рақамли ҳукумат ишларида бўлгани каби тез ва қатъий фикрлашга чорлади.
Аммо, иштирокчиларнинг ўзлари эътироф этганидек, ҳақиқий ғалаба энг кўп очко тўплаган жамоага эмас, балки ягона механизм сифатида - ва максимал самарадорлик билан ишлай олган жамоага насиб этди. Барча иштирокчилар нафақат янги билимларни, балки кейинги иш учун энергия зарядини ҳам олдилар, чунки жамоавий руҳ ва ақл иш самарадорлигини олдинга силжитади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter