Ижарага хонадон қидираётганлар, ҳушёр бўлинг!
Қашқадарё вилоятининг Касби туманида яшовчи 30 ёшли (аёл) Т.К. ички ишлар органларига арз қилиб, ўзига тегишли банк картасидан 500 000 сўм пул фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилди.
Тезкор-қидирув хизматининг киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Наманган вилоятининг Чуст туманида яшовчи 33 ёшли А.А. содир этгани аниқланган.
А.А. жабрланувчи Т.К. билан Telegram мессенжерининг “Аренда квартира” номли гуруҳида танишиб, ижарага хонадон борлигини айтиб, алдов йўли билан унинг 500 минг сўм пулини бошланғич тўлов сифатида ўзининг фойдаланувидагаи банк картасига ўтказдириб олган ва ёзишмаларни ўчириб юбориб, алоқани узиб қўйган.
ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, А.А.нинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter