Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

36 кишининг номига 1 млрд сўмдан ортиқ онлайн кредит олган фирибгар аёл ушланди

36 кишининг номига 1 млрд сўмдан ортиқ онлайн кредит олган фирибгар аёл ушланди

Фото: Киберхавфсизлик маркази

Ички ишлар вазирлигига давлат ташкилотларидан бирининг ишчи-ходимлари арз қилиб, номаълум шахс уларнинг номига “онлайн кредит” олганлиги, кредит қарздорлиги эса, ойлик маошлари тушадиган банк карталаридан ушлаб қолинаётганлигидан шикоят қилишди.

Тезкор-қидирув департаментининг Киберхавфсизлик маркази томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида ушбу жиноятни содир этган шахс Тошкент вилоятида яшовчи 27 ёшли Ш.Д. (аёл) эканлиги аниқланган.

Ш.Д. осон пул топиш пайида 32 нафар фуқаронинг ишончига кириб, жорий йилнинг апрел–июн ойларида бир вақтнинг ўзида бир неча банкдан уларнинг номига “онлайн кредит” олишга эришиб, жами 1 миллиард сўмдан зиёд маблағларни қўлга киритган.

Ҳолат юзасидан Тергов департаменти томонидан Ш.Д.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов, тезкор-тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда, дейилади хабарда.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” бандидаги жиноятни содир этганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорида жарима ёки 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг